Осиёда Озмун зўрми ё Шомуродов? Ўзбекистон – Эрон учрашувидан фотогалерея

Бу саволга ҳар ким ўзича жавоб берар, аммо бир саволга жавоб аниқ: Ўзбекистон яна Эронга мағлуб бўлди (1:2).

Азалий ва ўта ноқулай рақибимиз бу сафар ҳам Тошкентдан ғалаба билан қайтадиган бўлди. Ягона овунчоқ, агар у ростдан ҳам овутса, уйимизда ниҳоят форслар дарвозасига гол урдик. «Зенит» форварди голига «Женоа» ҳужумчиси жавоб бера олгани мухлислар учун таскин ўлароқ, ақалли. Эҳтимол, бу бошланишидир, а?

Миллий жамоамиз ўйинида талай муаммолар кўзга ташланди. Ҳимояда ҳам, яримҳимояда ҳам кўнгилдагидек ўйнолмаган жамоамизни аксига олиб, дарвозабон ҳам қутқармади. Қутқармадигина эмас…

Марказни форсларга бой берганимиз, мобилликда анча ортда қолганимиз, позицион хатолар – буларнинг барчаси бугунги экспериментал таркиб ва ёшараётган жамоамиз ҳамда мураббий камчиликлари.

Легионерларнинг барчаси, умуман, оптимал таркиб бўлганида, эҳтимол, натижа ва ўйин ҳам бошқача бўларди.

Ҳа, бу бир ўртоқлик ўйини, аммо айнан Эрон каби рақиблар биз учун катализатор! 

Ўйиндан фотогалерея эса сизга, эҳтимол, позитив ҳолатни ҳам тақдим этар?! 

Ҳар нечук, сураткашимиз сиз учун ҳаракат қилган. Томоша қилинг. Суратлар «гапиради»!

Суратлар муаллифи – Муҳаммаджон Ғаниев

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *