Осиё Олимпия кенгаши «Мустақиллик Кубоги” тўғрисида мақола чоп этди

Осиё Олимпия қўмитасининг расмий сайти – “ocasia.org”да “Ўзбекистон МОҚ Мустақиллик кунини оғир атлетика бўйича онлайн турнири билан нишонлайди” сарлавҳаси остида материал эълон қилинди. Мазкур мақолада шундай дейилади:

“Унда Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида 28-30 август кунлари ZOOM платформасида оғир атлетика бўйича биринчи халқаро турнир ўтказилиши таъкидланади. Турнирда 32 мамлакатдан 150 нафарга яқин оғир атлетикачилар, шу жумладан, Олимпиада ва жаҳон чемпиони қозоғистонлик Зульфия Чиншанло, колумбиялик Рио-2016 совриндори Луис Москера ва хитойлик жаҳон чемпион Ли Венвен каби атлетлар иштирок этиши кутилмоқда.

“Биз энг улуғ ва энг қадрли байрамимиз арафасида оғир атлетикачиларимизнинг халқимизни яна бир бор хурсанд қилишларига умид қиламиз”, – деб таъкидлайди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *