Осиё паралимпиячиларининг биринчи анжумани декабрда ўтказилади

Осиё паралимпиячиларининг биринчи виртуал анжумани 2020 йил 2-3 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Анжуман 3 декабрда Халқаро имконияти чекланган инсонлар кунига бағишланади.

Осиёнинг барча 44 та миллий паралимпия қўмиталарининг вакиллари анжуманда иштирок этиш ва барча соҳаларни, шу жумладан, бўлажак Ўйинлар тўғрисидаги маълумотлар, хотин-қизларнинг спортда иштирок этишларини кенгайтириш каби масалаларни муҳокама этишга таклиф қилинади.

Осиё паралимпия қўмитасининг президенти (АPC) Мажид Рашид шундай деди: “Биз паралимпия спорти ёрдамида Осиёни қандай инклюзив (биргаликда бўлиш) қилиш юзасидан аниқ тасаввурга эгамиз. Биз спортчиларимизни фаолиятимизнинг марказига қўйганмиз ва минтақамиз тарихида биринчи марта спортчилар анжумани ўтказилишини эълон қилишдан мамнунман. Бу атлетларимизга уларнинг спортдаги муваффақиятларига ёрдам бериши мумкин бўлган, қарорларимиз юзасидан фикр алмашадиган майдон бўлади”.

Шунингдек, унда қатор экспертлар турли мавзуларни муҳокама этишда иштирок этади. Анжуман Жанубий Корея Паралимпия қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Мамлакат қўмитаси COVID-19 пандемиясидан аввал анжуманни ўзларида ўтказишни таклиф этганди.

Анжуманга рўйхатга олиш 23 сентябрдан бошланган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *