Осиё Паралимпия қўмитаси президенти “Янги имкониятлар сари” фестивалида иштирок этди

Аввал хабар берганимиздек, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед бошчилигидаги делегациянинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Ушбу делегация аъзолари бугун пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек номли марказий боғда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида “Янги имкониятлар сари” фестивалида иштирок этди. Осиё Паралимпия қўмитаси президенти айнан шу ерда ўзбекистонлик паралимпия спортчилари билан учрашди.

Қуйида ушбу тадбирдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *