Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Самарқандга ташриф буюрди ва вилоят ҳокими билан учрашди

Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед бошчилгидаги делегация қўҳна Самарқанднинг туризм салоҳияти, миллий урф-одатлари билан танишиш мақсадида вилоятимизда меҳмон бўлиб турибди.

Мажид Рашед ташрифи давомида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашиб, Самарқандни кўриш бир умрлик орзуси эканлигини, бугун эса шу орзуси рўёбга чиққанидан мамнунлигини билдирди. Шунингдек, маданий мерос обектларида ногиронлар учун яратилган шарт-шароитлар меҳмонда алоҳида таасурот қолдирганини маълум қилди.

Мажид Рашед вилоятда спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган имкониятларга юксак баҳо бериб, Токиода бўлиб ўтадиган ўйинларда Самарқандликларга зафарлар тилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *