
Бугун ОФК футзал ва соҳил футболи қўмитасининг тарихий, биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Онлайн тарзда ташкил этилган тадбирда футзал бўйича Осиё чемпионатининг тақвими тасдиқланди. Унга кўра, мазкур чемпионат 23 мартдан 3 апрелга қадар Кувайт мамлакатида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, қўмита мажлисида соҳил футболи бўйича Осиё чемпионатини 28 апрелдан 8 майга қадар Таиландда ўтказиш таклифи маъқулланган.