Остон Ўруновнинг Россия футболидаги “ишонган тоғи” собиқ клубига қайтиши мумкин

«Уфа» бош директори Ринат Шайбековнинг таъқидлашича, Шамиль Газизов жамоага қайтиши мумкин. Газизовга “Уфа”даги ўрни таклиф қилинган. У аввалроқ клуб бош директори бўлган.

– Биз ҳақиқатдан ҳам Шамиль Газизовга клубга қайтишни таклиф қилдик. У янги йилгача ўйлаб кўришини ва кейин қарор қабул қилишини билдирди, – деди Шайбеков «Чемпионат» нашрига берган интервьюсида.

Газизов шу йили ёзда “Уфа”ни тарк этиб, “Спартак” клуби бош директорига айланганди. Декабрда эса лавозимидан озод этилди. У “Уфа”даги фаолиятида Остон Ўруновни клубга чорлаганди ва кейин ўзи билан бирга “Спартак”ка олиб кетганди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *