Остон Ўруновни “Спартак”да яна бир муаммо кутмоқда

“Ростов” клуби ярим ҳимоячиси Матиас Норманн фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Чемпионат» нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, “Спартак” клуби Матиас Норманнга қизиқиш билдирмоқда. “Қизил-оқлар” 24 ёшлик хавбек билан қишда шартнома имзоламоқчи ва тез орада музокаралар бошланади. Томонлар аллақачон боғланиб, норвегиялик футболчининг трансфер имкониятларини муҳокама қилганлар.

2019 йил январда “Брайтон”дан Россияга кўчиб ўтган Норманн “Ростов” билан 2024 йилгача шартнома имзолаган.

Матиас Норманн ярим ҳимояда тўп тепади. Ушбу позицияда ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам ўйнайди. Шундоқ ҳам “Спартак”даги фаолияти кўнгилдагидек кечмаётган Остон учун бу яна бир муаммони келтириб чиқариши мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *