Остон Ўрунов жамоаси бу мавсум ўз майдонидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

“Спартак” Россия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган баҳсда “Ростов” билан куч синашди. Беллашув тақдирини 26-дақиқада меҳмонлар вакили томонидан киритилган гол ҳал қилди.

Шу тариқа, Остон Ўрунов фаолият юритаётган “Спартак” бу мавсум ўз уйидаги илк мағлубиятини тан олди.

Москваликлар 13 ўйининг 6 тасини ўз майдонида ўтказди. Шулардан 3 таси ғалаба, 2 дуранг ва бир мағлубият.

ElqsClWX0AI16KJ

Қуйида “Спартак”нинг бу мавсум ўз уйида қайд этган натижалари билан танишинг:

1-тур. “Спартак” – “Сочи” 2:2

2-тур. “Спартак” – “Ахмат” 2:0

4-тур “Спартак” – “Локомотив” 2:1

6-тур. “Спартак” – “Арсенал” 2:1

10-тур. “Спартак” – “Зенин” 1:1

13-тур. “Спартак” – “Ростов” 0:1

Остон Ўрунов жамоаси навбатдаги турни 7 ноябрь куни “Урал”га қарши сафарда ўтказади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *