Оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон кубогида қатнашадиган вақти маълум

Хабар берганимиздек, 11-19 ноябрь кунлари Перу давлати марказлигида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада юртимиз шарафини 7 нафар спортчимиз ҳимоя қилади.

Айни пайтда мусобақанинг барча расмий жараёнлари, шу қаторда иштирокчи ва уларнинг чиқиш вақтлари маълум бўлди. Мусобақа Перу вақтига асосланиб олингани боис баъзи вазн тоифаларида полвонларимизнинг чиқиши ярим тунга тўғри келмоқда. Қуйида Жаҳон кубогида қатнашадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг мусобақада қатнашиш вақти билан таништириб ўтамиз:

-55 кг: Ҳусанбой Матрасулов 12 ноябрь 02:30
-55 кг: Нигора Абдуллаева 14 ноябрь 02:30
-81 кг: Ҳожиакбар Олимов 15 ноябрь 23:30
-64 кг: Машҳура Рустамова 16 ноябрь 01:00
-71 кг: Нигора Сувонова 16 ноябрь 23:30
-89 кг: Валижон Шарипов 17 ноябрь 01:00
-96 кг: Қурбонмурод Намозов 17 ноябрь 21:00

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *