Оғир атлетикачиларимиз халқаро онлайн мусобақада иштирок этишади

Ҳозирда юзага келган пандемия сабаб кўплаб тадбирлар онлайн тарзда олиб борилмоқда. Жумладан, дунё аҳли секин-аста спорт мусобақаларининг шундай ўтишига ҳам гувоҳ бўлмоқда.

18-19 июль кунлари Халқаро оғир атлетика федерацияси илк бор катта масштабда онлайн мусобақа ташкил қилмоқда. Унда жаҳоннинг 20 дан зиёд давлатидан 80 га яқин маҳоратли атлетлар иштирок этади. Улар орасида терма жамоамизнинг вакилларини ҳам учратиш мумкин.

Таркиб

Мураббийлар штаби мазкур мусобақада қуйидаги 7 нафар спортчимизни синаб кўриш ниятида:

-73 кг: Адҳамжон Эргашев (22:00);
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов (00:00);
-102 кг: Фарҳод Собиров (02:00);
-109 кг: Акбар Жўраев (02:00);
-55 кг: Нигора Абдуллаева (20:00);
-71 кг: Кумушхон Файзуллаева (22:00);
-81 кг: Турсуной Жабборова (02:00).

Юқорида атлетларимизнинг чиқиши Тошкент вақти билан кўрсатилган. Ҳа, мусобақа ташкилотчилари маҳаллий вақт сифатида Жанубий Америка минтақасини танлаган. Зеро, иштирокчи давлатларнинг аксарияти ғарбий ярим шар вакилларига тўғри келади. Бир томондан вакилларимизнинг иродаси ва маҳорати мана шундай мураккаб вазиятда яна бир карра тобланади.

Тайёргарлик

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мазкур мусобақа тайёргарлигига ўзгача ёндашган. Боиси анчадан бери мусобақа кўрмаган полвонларимиз онлайн турнирга катта шижоат билан ҳозирлик кўришмоқда. Федерация раҳбарияти спортчиларнинг машғулотлардан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли кўнгилочар тадбирларни ташкил қилиб турибди. Дам олиш пайтлари вакилларимиз шахмат, шашка, стол тенниси, волейбол каби спорт турларида ҳам ўзаро рақобатлашиб, турли кинофильмлар томошаси ва китоб мутолааси билан бўш вақтларини унумли ўтказишмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси илк расмий халқаро мусобақада иштирок этадиган оғир атлетикачиларимизга омад тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort