Оғир атлетика бўйича биринчи онлайн халқаро мусобақада 40 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этишади

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб оғир атлетика бўйича биринчи онлайн халқаро мусобақа ташкил этилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур халқаро мусобақа 28-30 август кунлари бўлиб ўтади.

Халқаро мусобақада 40 дан ортиқ давлатдан таниқли оғир атлетикачилар иштирок этиш истагини билдирди. Мусобақани юқори савияда ташкил этиш борасида хорижлик таниқли ҳакамлар ва мутахассислар жалб этилади.

Ушбу мусобақада муносиб иштирок этиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам тайёргарлик жараёнида фаол қатнашмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *