Оғир атлетика бўйича Вьетнам терма жамоаси Токио Олимпиадасидан четлаштирилди

Оғир атлетика бўйича Вьетнам терма жамоаси Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок эта олмайдиган бўлди. Боиси ушбу мамлакат спортчиларининг ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда топширган допинг таҳлиллари мусбат натижа кўрсатган.

Қоидага кўра Олимпия квалификацияси даврида 3 ёки ундан кўп спортчисида допинг аниқланган терма жамоа Токио Олимпиадасидан четлатилади. Шу пайтгача Миср, Таиланд, Малайзия оғир атлетика жамоалари Токио Олимпиадасини ўтказиб юбориши аниқ бўлган эди. Шунингдек, Руминия ва колумбиялик оғир атлетикачиларнинг ҳам иштироки сўроқ остида турибди.

Маълумот учун, оғир атлетика бўйича Вьетнам терма жамоаси Пекин-2008 Олимпиадасида кумуш, Лондон-2012 Олимпия ўйинларида эса бронза медалини қўлга киритган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *