Панамерика қиличбозлик конфедерацияси иккита йирик тадбирга мезбонлик қилди

10-19 сентябрь кунлари Панамерика қиличбозлик конфедерацияси икки муҳим Халқаро тадбирни муваффақиятли ўтказди. Улар COVID-19 пандемиясига қарамай, 40 дан ортиқ Миллий федерациялар ва 330 нафар иштирокчининг қизиқишига сабаб бўлди.

FIE Ҳакамлар қўмитаси аъзоси Ирина Книш раҳбарлигида 10-13 сентябрь кунлари ҳакамлик қоидалари бўйича халқаро базавий семинар муваффақиятли ўтказилди. Тренингда 33 мамлакатдан 181 нафар миллий тоифадаги ҳакамлар иштирок этишди. Иштирокчилар 4 кун давомида FIE ва CFE етакчи ҳакамларининг маърузаларини тингладилар, ўз билимларини янгиладилар ва мусобақалардаги қийин вазиятларни таҳлил қилишда қатнашдилар.

Панамерика Конфедерацияси мазкур тадбирни ташкил қилишда ёрдам берган FIE расмий ҳакамлари: Василий Миленчев, Наталья Журавлёва, Алекс Кузнецов ва Хуан Карлос Риосга миннатдорчилик билдирди.

Ҳозирги вақтда CPE FIE ишчи гуруҳи билан биргаликда турли йўналишлар бўйича ўтказилиши режалаштирилган Халқаро онлайн тренинглар учун таклиф ва янги тизим тайёрламоқда.

Янги ўқув курслари уч даражага бўлинади: асосий, илғор ва махсус. Шунинг учун FIE ҳакамлари ўз малакаларига қараб тегишли тайёргарликдан ўтадилар.

12-19 сентябрь кунлари қитъалараро виртуал мусобақа бўлиб ўтди. Кутилганидек, қиличбозлик жамоатчилиги ҳам унда фаол иштирок этди. Минглаб томошабинлар севимли спортчиларига овоз беришди. Ушбу интерактив мусобақани 1 миллион 800 мингдан ортиқ киши томоша қилди.

Аёллар ўртасидаги мусобақа натижаларига кўра, биринчи ўринни Саудия Арабистонидан Ясмин Алсаббан эгаллади. Эркаклар ўртасида эса Ўзбекистон вакили Илёс Молин ғолиб бўлди.

Панамерика қиличбозлик конфедерацияси барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради ва ғолибларни табриклайди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *