Парадзюдочиларимиз Бакудаги Гран-Прига пухта тайёрланмоқда

Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Баку шаҳрида ўтказиладиган Гран-При мусобақасига пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Айни кунларда пойтахтимиздаги Паралимпия марказида 16 нафар терма жамоа аъзоси ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда.

Адхам Жамалов бошчилигидаги спортчиларимизни олдинда 25-26 май кунлари Озарбайжон пойтахтида ўтказиладиган Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи халқаро Гран-При мусобақаси кутмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *