Парадзюдочиларимиз Грузияга жўнаб кетишди

Аввал хабар берганимиздек Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида давом эттиради.

Бугун Шамсиддин Саидов бошчилигидаги 12 нафар парадзюдочиларимиз Грузия пойтахтига йўл олишди. Парадзюдо делегацияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан учиб кетди.

Таъкидлаш керакки, спортчиларимиз у ерда 22-26 февраль кунлари Халқаро кўзи ожизлар спорт федерацияси (IBSA) байроғи остида ўтадиган Жаҳон кубоги ва халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади.

Ташкилотчиларнинг талабига кўра ушбу беллашувларга фақатгина эркаклар жамоаси таклиф этилган.

Қуйида Тбилисига йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:

-60 кг: Шерзод Намозов

-60 кг: Фазлиддин Одилов

-66 кг: Ўткир Ниғматов

-66 кг: Учқун Қуронбоев

-73 кг: Феруз Саидов

-73 кг: Асилбек Бекмуродов

-81 кг: Довурхон Караматов

-90 кг: Шуҳрат Бобоев

-90 кг: Жалолиддин Авазов

-100 кг: Шариф Ҳалилов

-100 кг: Сулаймон Аллаев

+100 кг: Ширин Шарипов

Маълумот ўрнида, сўнгги Жаҳон рейтингига кўра 8 нафар парадзюдочимиз 2020 йилги Паралимпия ўйинларига йўлланма олиш арафасида турибди.

Ҳамюртларимиз апрель ва май ойларида бўладиган Ноттингем ва Боку гран-приларида Токио-2020 йўлланмаси учун муҳим рейтинг очколарини жамғариш учун кураш олиб боришади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort