Хабарингиз бор парадзюдочиларимиз яқиндагина Тбилисидаги Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этиб қайтишди. Таъкидлаш керакки, уларни олдинда Ноттингем ва Баку шаҳарларида бўладиган Токио-2020 Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари тақдим этувчи Гран-прилар кутиб турибди.
Бош мураббий Шамсиддин Саидов бошчилигидаги парадзюдочиларимиз айни дамда тайёргарликни Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясида давом эттиришмоқда. Қуйида ушбу тайёргарлик жараёни акс этган видеороликни томоша қилишингиз мумкин: