Парадзюдо бўйича IBSA Гран-присига қуръа ташланди

Хабарингиз бор эртага парадзюдо бўйича IBSA Гран-приси старт олади. Ҳозиргина пойтахтимиздаги Simma меҳмонхонасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа якунларига кўра 35та давлатдан ташриф буюрган 250 нафарга яқин спортчилар ўз рақибларини билиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, эртага мусобақалар соат 11:00 да бошланади. Таъкидлаш керакки, барча беллашувлар муҳташам “Ҳумо арена”да бўлиб ўтади. Барча спорт ихлосмандларини “Ҳумо арена”га чорлаб қоламиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *