Параканоэчиларимизнинг Брестдаги ўқув-машғулот йиғини юқори кайфиятда давом этмоқда

Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси ёзда Токио ареналарида бўлиб ўтадиган навбатдаги Паралимпия ўйинларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Ассоциация раҳбарияти ушбу мусобақага лицензияни қўлга киритган ва лицензияга даъвогар спортчиларга барча шароитларни яратиб бермоқда. Жумладан, Параканоэ бўйича терма жамоа аъзолари айни дамда Беларуснинг Брест шаҳрида хорижий ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда.

Ушбу йиғинда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган спортчилар – Шаҳноза Мирзаева, Азизбек Абдуҳабибов ва Ҳайитмурод Шерқўзиев, шунингдек лицензияга даъвогар Ҳасан Қўлдашевлар иштирок этишмоқда. Улар Артём Кармеев ҳамда Элдар Яхшибаев каби тажрибали тренерлар қўл остида шуғулланишмоқда.

Таъкидлаш керакки ушбу хорижий ўқув-машғулот йиғини Параканоэ терма жамоамиз аъзолари учун биринчи навбатда Токио-2020 Паралимпия ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Бундан ташқари улар жорий йилнинг 21-24 май кунлари Германиянинг Дуйсбург шаҳри мезбонлигида ўтадиган Жаҳон чемпионатига ҳам тайёргарлик кўришмоқда.

Параканоэ терма жамоамизнинг Брестдаги ўқув-машғулот йиғини 20 январга қадар давом этади.

Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *