Параканоэ бўйича 2020-2021 йилги халқаро мусобақаларнинг тахминий саналари эълон қилинди

Халваро каноэ федерацияси (ICF) 2020 ва 2021 йилги мусобақаларнинг янгиланган тахминий саналарини эълон қилди.

Унга кўра, 2020 йилнинг 23-27 сентябрь кунлари Венгриянинг Сегеда шаҳрида Параканоэ бўйича Жаҳон чемпионати, 2021 йилнинг 12-16 май кунлари эса яна Сегеда шаҳрида спринт бўйича Паралимпия ўйинларига саралаш мусобақаси бўлиб ўтади. Бу параканоэ бўйича Жаҳон кубоги форматида ўтказилади.

2021 йилги Жаҳон чемпионати эса 2021 йилнинг 15-19 сентябрь кунлари Дания пойтахти Коппенгаген шаҳрида бўлиб ўтади.

ICF ҳар иккала тақвимни ҳам дунёдаги глобал пандемия вазиятига қараб яна ўзгартириши мумкинлигини таъкидлайди. Боиси, ташкилот учун спортчиларнинг хавфсизлиги ва саломатлиги биринчи ўринда туради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *