Паралимпиада ёки Параолимпиада?

Иккала вариант ҳам тўғри. Буни тушуниш учун сиз сўзларнинг этимологиясини ўрганишингиз керак. Паралимпия ўйинларида дастлаб оёқ-қўллари фалаж ёки параплегия бўлган одамлар иштирок этишган. Шу тариқа касаллик номини Олимпиада сўзи билан бирлаштиришган. Натижада эса Паралимпиада атамаси пайдо бўлган.

Аммо, кейинчалик мусобақаларда бошқа касалликлари бўлган спортчилар ҳам иштирок эта бошлашган: кўриш қобилиятини йўқотганлар, карлар, мия фалажи ёки оёқ-қўли кесилган одамлар. Шундан сўнг номни ўзгартиришга тўғри келиб қолди. Кейин сўзни бутунлай ўзгартирмасдан, фақатгина унинг моҳиятини қайта кўриб чиқишга қарор қилинди. “Пара” сўзи грекчасига “яқин”, “ёнида” деган маънони билдиради. Натижада Параолимпиада сўзи келиб чиқди.

Номлардаги тафовутлар, шунингдек, “пара-олимпиада” сўзи имло луғатида ҳам қайд этилгани билан тасдиқланади. Аммо, “олимпиада” сўзи Халқаро Олимпия қўмитасига тегишли бўлиб, ушбу ташкилот ҳатто, ўзининг “қардош” мусобақалари ушбу сўздан фойдаланган тақдирда ҳам, улардан жуда катта маблағ талаб қилади. Шу боисдан ҳозирда Паралимпиада сўзи кенг қамровда фойдаланилади.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *