Паралимпиячиларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Паралимпиадасига тайёргарлиги муҳокама қилинди

Барча спорт турлари қатори Паралимпия спортчилари ҳам яқинлашиб келаётган икки йирик мусобақа – Ханжоу-2022 Параосиё ўйинлари ҳамда Париж-2024 Паралимпия ўйинларига тайёргарликни ҳозирданоқ бошлаб юборган. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида олдинда турган ана шу икки муҳим мусобақага тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишни МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов олиб борди. Учрашувда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари Шарифжон Мўминжонов, шунингдек, МОҚ ҳамда Паралимпия ассоциациясининг мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала Ханжоу-2022 Параосиё ўйинлари ҳамда Париж-2024 Паралимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик жараёни, ушбу йирик мусобақалар олдидан селекция ишларини тўғри йўлга қўйиш орқали маҳоратли спортчиларни саралаб олиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўлди. Бундан ташқари, ушбу икки нуфузли мусобақага Паралимпия спортчиларининг муносиб тайёргарлик кўришлари учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш ҳақида ҳам сўз борди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *