Паралимпиячиларимиз машғулоти МОҚ раҳбарияти нигоҳида

ZOOM видеоконференц дастурида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси спортчиларининг ҳам навбатдаги онлайн машғулоти бўлиб ўтди. Жараённи Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев, шунингдек, МОҚ мутасаддилари кузатиб боришди.

Дастлаб, Исломжон Мамажонов бошчилигидаги пара-дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари уй шароитида қандай шуғулланаётганликларини кўрсатиб беришди. Сўнгра, пара-стол тенниси бўйича терма жамоа бош мураббийи Нодира Бурхонхўжаева ҳамда пара-таэквондо бўйича терма жамоа бош мураббийи Бобур Қўзиев ҳам ўз шогирдлари билан онлайн машғулотларни давом эттиришди.

Машғулотлар якунида сўз олган Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов Паралимпия ассоциацияси раҳбариятига, тренер ва спортчиларга юзланиб, уларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва кимда қандай муаммо ва таклифлар бўлса, барчасини кўриб чиқишга тайёр эканини яна бир бор таъкидлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *