Паралимпия ассоциацияси психологлари видеосеминар ўтказишди

Кеча Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси психологлари – Одилжон Пўлатов ҳамда Ширин Саттарова “Коронавирус пандемияси даврида руҳий ҳолат” мавзусида онлайн видеосеминар ўтказди. Унда ассоциация раҳбарияти, ходимлар, тренерлар ва спортчилар иштирок этди.

Психологлар даставвал мавзу юзасидан ўзлари тайёрлаган слайдлар орқали йиғилганларга тушунча бериб ўтишди. Сўнгра, савол-жавобларга ўтилди. Жумладан, Пара таеквондо терма жамоаси бош мураббийи Бобур Қўзиев, Пара атлетика терма жамоаси мураббийлари Мавлон Хамроев ҳамда Муҳаммад Махсудов спортчилар билан ишлашда ўзлари дуч келаётган муаммоларни руҳий жиҳатдан қандай ҳал қилиш, мусобақалардан олдин қандай қилиб спортчиларнинг иштиёқини юқори даражага олиб чиқиш ва яна бир қатор масалалар бўйича мутахассисларга саволлар билан мурожаат қилишди.

Йиғилиш якунида ассоциация раҳбарияти психологларга бундан буён спортчилар ва тренерлар билан мунтазам алоқада бўлиш лозимлигини таъкидлаб, уларга ўз устида янада кўпроқ ишлаш бўйича қатор топшириқлар берди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *