Паралимпия ассоциацияси раҳбарияти пара таэквондо терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинида бўлди

Шу кунларда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси тизимидаги барча спорт турлари ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда. Бугун ассоциация раҳбарияти Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган пара таэквондо терма жамоаси билан учрашди.

Ташриф давомида биринчи навбатда спортчиларнинг машғулот жараёни, уларнинг яшаш шароити, овқатланиш рациони кўздан кечирилди. Шунингдек, спортчилар билан ўзаро суҳбат ўтказилди ва уларнинг таклифлари тингланди.

Айтиш керакки, раҳбариятнинг ушбу ташрифидан кўзланган асосий мақсад ҳам айнан спортчиларнинг шароитини ўрганиш, улар билан яқиндан мулоқот қилиб, улар учун керакли бўлган масалаларда ёрдам беришдан иборат эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *