Паралимпия ассоциацияси яна бир спорт турини ривожлантиришни бошлади

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси йилдан-йилга спорт турлари сонини ошириб бормоқда. Масалан, 2008 йил Пекинда бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз бор йўғи 2 та спорт туридан иштирок этишган бўлишса, Лондон-2012 да 4 та ва Рио-2016 Паралимпия ўйинларида эса 5 та спорт турида кураш олиб боришган. Токиода эса паралимпиячиларимиз жами 7 та спорт турида қатнашиши режалаштирилган.

Ассоциация 2022 йилги Хитойда бўладиган Осиё ўйинлари ва 2024 йил Парижда бўладиган Паралимпия ўйинларида яна янги спорт турлари бўйича иштирок этишни кўзламоқда. Голбол, стол тенниси, камондан ўқ отиш, велоспорт, триатлон ва қиличбозлик шулар жумласидандир.

Бугун имконияти чекланган спортчилар ўртасида стол тенниси бўйича саралаш мусобақаси ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан спортчилар иштирок этишди. Бу мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад яқин келажакда юртимизда ушбу спорт турини янада ривожлантириш ва маҳоратли спортчиларни саралаб олишдир.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *