Паралимпия спортчилари эътироф этилишди

Ўтган 2019 йил Ўзбекистон Паралимпия спорти учун омадли йил бўлди. Паралимпиячиларимиз кўплаб халқаро мусобақаларда юқори ўринларни қўлга киритишди, шулардан 16 нафари Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Юртимизнинг нуфузли спорт сайтларидан бири ҳисобланган Olamsport.com сайти ўз талқинига кўра 2019 йилнинг энг яхши спортчиларини эълон қилди. Эътиборлиси, ушбу рўйхатда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг 2 нафар спортчиси ҳам эътироф этилди. Аниқроғи, Пара атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳусниддин Норбеков ҳамда Пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рўза Кузиевалар мос равишда “Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси” ҳамда “Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси” деб топилишди.

Умид қиламизки, бундай эътирофдан руҳланган спортчиларимиз Токио майдонларида ҳам юртимиз байроғини юқорига кўтаришади.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *