Паралимпия тарихидаги энг бўйдор спортчи ҳақида эшитганмисиз? (видео)

Муртазо Мехрзод пара волейбол мусобақаларида иштирок этувчи эронлик машҳур паралимпия спортчиси. У 1987 йил Эроннинг Чалус шаҳрида туғилган.

Мехрзод нафақат Эроннинг энг бўйдор одами, шунингдек тарихдаги энг бўйдор паралимпиячи ҳамдир. Унинг бўйи 246 см. Унинг бу қадар ғайритабий ўсиши акромегали касаллиги туфайли юзага келган. Унинг ўнг оёғи чап оёғидан нақд 15 см калта.

У 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида Эрон терма жамоаси сафида ҳаракат қилган ва олтин медалга сазовор бўлган. У ҳал қилувчи ўйинда 28 очко тўплаб, энг яхши тўпурарга ҳам айланган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *