Паралимпия шифокорлари халқаро илмий-амалий видеоконференцияда иштирок этмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон ва Беларусь шифокорлари ўртасида “Ёшларнинг жисмоний маданиятини ошириш: долзарб муаммолар ва истиқболлар” мавзуида халқаро илмий-амалий видеоконференция бўлиб ўтмоқда.

Ушбу видеоконференцияда Беларусь, Жанубий Корея, Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти мутахассислари қаторида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг шифокорлари – Диана Саттарова ва Зарифа Бойтемирова ҳам иштирок этмоқда.

Ушбу видеоконференцияда иштирокчилар ёшларнинг жисмоний маданиятини ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш билан бирга бу борадаги таклифларини ҳам баён қилишмоқда. Бундан ташқари, конференция иштирокчилари суҳбат давомида мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассиларга мурожаат қилишмоқда ва керакли жавобларни олишмоқда.

Видеоконференцияда шунингдек, коронавирус пандемияси даврида спортчилар билан қандай алоқа ўрнатиш бўйича ҳам керакли тушунчалар бериб борилмоқда.

Паралимпия ассоциацияси шифокорларининг сўзларига кўра, ушбу илмий-амалий видеоконференция улар учун жуда қизиқарли ва ҳар томонлама фойдали бўлмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *