
Пекиндаги Паралимпя ўйинлари ташкилий қўмитаси қишки спорт турлари вакиллари билан келишган ҳолда 2021 йилнинг март ойида 3 та спорт тури бўйича тест режимида мусобақа ўтказишга қарор қилишди. Бу ҳақда Халқар Паралимпия қўмитаси расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра, 6-21 март кунлари Пекинда чанғи бўйича, 9-16 март кунлари парасноуборд ва 9-19 март кунлари эса тоғ чанғиси бўйича мусобалар ўтказилади. Ушбу уччала мусобақа ҳам Жаҳон кубоги сериясига киритилади.
Эслатиб ўтамиз, Пекиндаги қишки Паралимпия ўйинлари 2022 йилнинг 9-13 март кунлари бўлиб ўтади.