Паралимпия ўйинлари: Аравачадаги қиличбозлик

Қиличбозларни реабилитация қилишнинг замонавий тарихи 1952 йилда бошланган. Бу спорт ногиронлар аравачасида ўтирган одамлар учун яратилган. У 1960 йилда ёзги Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган. Ўшанда спортчилар 3 та тур: сабля йўналишида якка ва жамоавий, рапира йўналишида эса аёллар ва эркаклар якка тартибда 15 та медаллар тўплами учун баҳс олиб боришган.

Айни дамда аравачадаги қиличбозлик бўйича қитъа ва Жаҳон чемпионатлари, шунингдек Жаҳон кубоги беллашувлари ўтказиб келинмоқда.

Аравачадаги қиличбозлик бўйича мусобақаларда орқа мияси шикастланган, оёқлари ампутация қилинган спортчилар иштирок этишлари мумкин.

Муайян тоифага (классификация) тегишли бўлиш касалликнинг тури ва спортчининг ҳаракатчанлиги билан боғлиқ.

“А” тоифасига мия фалажи (ДЦП) бўлган ва оёқ қисми ампутация қилинган спортчилар киради.

“Б” тоифага умуртқа поғонаси шикастланган спортчилар киради.

“С” тоифасига эса умуртқа поғонасининг бўйн қисми шикастланган спортчилар киради.

Мусобақалар олдидан спортчилар махсус шифокорлар кўригидан ўтишади.

Эслатиб ўтамиз, Токиода бўладиган Паралимпия ўйинларида сайёрамизнинг энг кучли 96 нафар қиличбози 16 та медаллар тўплами учун баҳс олиб боради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *