Паралимпия ўйинлари: Байдарка ва каноэда эшкак эшиш (параканоэ)

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш (параканоэ) жуда ёш спорт турларидан бири ҳисобланади. У XX аср бошларида ривожлана бошлаган.

Параканоэ таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган инсонларга халқаро мусобақаларда иштирок этиш имкониятини беради.

Ушуб спорт тури Паралимпия ўйинларига киритилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Аниқроғи, параканоэ илк бор 2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилган XV Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган. Ўшанда параканоэ бўйича 6 та медаллар тўплами ўйналган.

Параканоэ бўйича илк жаҳон чемпионати 2010 йил Польшанинг Познан шаҳрида ўтказилган ва шу йилнинг ўзида Халқаро Паралимпия қўмитаси параканоэни 2016 йилги Паралимпия ўйинлари дастурига киритиш ҳақида қарор чиқарган.

Таъкидлаш керакки, дунёда йилдан-йилга ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар сони ортиб бормоқда.

Қуйида параканоэ ва байдаркада эшкак эшиш бўйича ўтказиладиган мусобақа турлари билан танишиб олишингиз мумкин:

Каноэда эшкак эшиш

Эркаклар: 200 метр

Аёллар: 200 метр

Байдаркада эшкак эшиш

Эркаклар: 200 метр

Аёллар: 200 метр

Ушбу мусобақаларда эса қуйидаги ногиронлик тури мавжуд спортчилар иштирок этиш имкониятига эга:

Аёллар: 200 метр VL 1- каноэ (бел ва белдан пастки қисми ишламийдиганлар),

VL 2– каноэ (2 оёқ қисми ишламийдиган ногиронлар),

VL 3– каноэ (1 оёқ қисми ишламийдиган ногиронлар),

KL 1 – байдарка (бел ва белдан пастки қисми ишламийдиганлар),

KL 2 – байдарка (2 оёқ қисми ишламийдиган ногиронлар),

KL 3 – байдарка (1 оёқ қисми ишламийдиган ногиронлар)

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *