Паралимпия ўйинлари: Бочча спорт тури ҳақида эшитганмисиз?

1984 йилдан буён Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган ушбу спорт турининг тарихи қадимги Юнонистон ва Мисрга бориб тақалади. Бочча инсоният томонидан ўйналган дастлабки ўйинлардан бири ҳисобланади. У вақтларда одамлар ўйин давомида коптокчалар ўрнига катта тошлардан фойдаланишган.

Бочча спорт тури дастлаб мия ярим фалажи касаллиги билан оғриган иштирокчилар учун ишлаб чиқилган, аммо ҳозирда у турли хил имконияти чекланган инсонлар томонидан ўйнаб келинмоқда.

Ҳозирги кунда 50 дан ортиқ мамлакатларда бочча ўйинини ўйнашади, бу дунёдаги энг тез ривожланаётган пара спорт туридир.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *