Паралимпия ўйинлари: Велоспорт

Велосипед инсониятнинг қадимги ихтироларидан биридир. Велосипедга ўтирмаган одамни топиш қийин. Бугунги кунда турли хил велосипедлар ва уларга ўхшаш транспорт воситалари (югуриш велосипедлари, велосипедлар вабошқалар) жуда кўп. Ҳар бир одам жинсидан, ёшидан, тайёргарлигидан қатъий назар ўзларига велосипед олиши мумкин.

Велоспорт Олимпия ўйинлари дастурига кирганига жуда кўп вақт бўлди. Бундан ташқари ушбу спорт тури бўйича Тур-де-Франс ва Вуэлта каби дунёга машҳур мусобақалар ҳам ўтказилади.

Велоспорт – Паралимпия ўйинлари дастурига илк бор 1984 йилда киритилган. Ўша йил ўйинлар икки шаҳарда – Ню-Ёрк ва Сток Мандевилда бўлиб ўтган. Мусобақада кўриш қобилияти ва ярим мия фалажи (ДЦП) асорати бўлган спортчилар 7 та соврин учун баҳс олиб боришган. Йўналишларнинг 6 тасида эркаклар ва 1 тасида аёллар баҳс олиб боришган.

1996 йилгача спортчилар фақат шоссе пойгаларида мусобақалашган. Атлантадаги ўйинлардан буён мусобақалар велотрекларда ўтказилиб келинмоқда.

2012 йилда Лондонда ўтказилган Паралимпия ўйинларида велоспорт мусобақаларида заиф кўрувчи спортчилар, ампутантлар, ярим мия фалажи ва мушак-скелет тизимининг бошқа касалликлари бўлган спортчилар иштирок этишди. Мусобақа дастурида жами 14 та тур тақдим этилди. Ҳар бир турда бир ёки бир нечта мукофотлар тўплами ўйналди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *