Паралимпия ўйинлари: Парадзюдо

Парадзюдо бу кўриш қобилияти заиф ва кўриш қобилияти йўқ бўлган спортчилар учун мўлжалланган япон жанговар спорт тури ҳисобланади.

1988 йилдан буён эркаклар ўртасидаги парадзюдо ёзги Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган. Аёллар ўртасидаги парадзюдо эса 2004 йилдан буён ёзги Паралимпия ўйинларига киритилган.

Парадзюдо қоидалари дзюдо спорт тури қоидаларидан бироз фарқ қилади. Парадзюдо бўйича мусобақалар Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) ҳамда Халқаро кўзи ожизлар спорт уюшмаси (IBSA) томонидан назорат қилинади.

Қоидаларнинг асосий фарқи шундаки, дзюдочилар бир-бирларини киманодан ушлаб куч синаша бошлайдилар. Бу ушлаш “кумиката” деб аталади. Агар спортчиларнинг алоқаси узилса, ҳакам жангни тўхтатади.

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида эркаклар 7 та вазнда, аёллар эса 6 та вазнда, жами 13 та медаллар тўплами учун татамига чиқишади.

Парадзюдочилар қуйидаги вазн тоифасида кураш олиб боришади:

Эркаклар:

– 60 кг, – 66 кг, – 73 кг, – 81 кг, – 90 кг, – 100 кг, +100 кг

Аёллар:

– 48 кг, – 52 кг, – 57 кг, – 63 кг, – 70 кг, + 70 кг

Ногиронлиги турлари:

В1 (кўзи ожиз),

В2 (жуда заиф кўрувчи)

В3 (заиф кўрувчи)

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort