Паралимпия ўйинлари: Пара волейбол

Паралимпия ўйинлари дастурига кирувчи яна бир жамоавий спорт тури бу Пара волейболдир.  Ушбу ўйинни голландиялик Таммо ван дер Схер ва Антон Алберслар ўйлаб топишган. Ушбу ўйин скандинамия давлатларида оммалашган ситбол ва фистболнинг бирлашмасидан ташкил топган эди.

Пара волейбол илк бор 1956 йил Амстердамда намойиш этилган. Кейинчалик 1980 йил Голландияда бўлиб ўтган VI ёзги Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган. Бу йил ушбу спорт турининг Паралимпия ўйинларига киритилганига 40 йил тўлди.

2004 йил Афинада бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларидан бошлаб эса пара волейболда аёллар жамоалари ҳам иштирок этишни бошлади.

Пара волейбол бўйича мусобақалар 2 та тоифада ўтказилади: ўтирган ҳолда ва тик ҳолда. Шунинг учун ҳам ушбу спорт турида барча турдаги ҳаракат аъзоларида нуқсони бўлган инсонлар ҳам иштирок этишлари мумкин. Юқори даражадаги ҳамжиҳатлик ва шиддат ҳар иккала турда ҳам намоён бўлади.

Паралимпия волейболининг оддий волейболдан 2 та асосий фарқи шундаки, имконияти чекланганлар волейболида майдона ҳажми кичикроқ бўлади ва тўр пастроқ жойлаштирилади.

Ўйин қоидалари:

-Ҳар бир жамоада 6 тадан спортчи ўйнайди.

-Майдон узунлиги 10х6 метрни ташкил этади.

-Тўрнинг баландлиги эркаклар учун 1,15 метр, аёллар учун эса 1,05 метрни ташкил этади.

Пара волейбол тўпининг диаметри 21 см

Пара волейбол бўйича Паралимпия ўйинларида ва жаҳон чемпионатларида эркаклар ўртасида  Эрон, Босния ва Герцеговина ҳамда Голландия терма жамоалари ғолиб бўлишган. Аёллар ўртасида эса Хитой терма жамоаси 3 марта Паралимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритган. АҚШлик аёллар эса 1 марта Паралимпия ўйинларида чемпион бўлишган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *