Паралимпия ўйинлари: Пара Пауэрлифтинг

Пара Пауэрлифтинг инглизча сўз бўлиб — power «куч, қувват» + lifting эса «кўтариш» деган маънони англатади. Ушбу спорт турининг моҳияти катта оғирликни бўйсундиришдан иборат.

Пауэрлифтинг спорт турининг бодибилдинг спорт туридан фарқи шундаки, бунда қоматни кўрсатиш эмас, балки, кучни кўрсатиш керак. Аммо, кўплаб машҳур бодибилдингчилар  ўз спорт фаолиятларини пауэрлифтинг билан шуғулланишдан бошлашган. Арнольд Шварценеггер, Ронни Коулмэн ва Франко Коломболар шулар жумласидандир.

Пара Пауэрлифтинг спорт тури бўйича мусобақаларда умуртқа поғонаси шикастланган, белдан пастки қисми ишламайдиган, ампутция, полиамилит, туғма оёқлар ишламаслик ва бўй даражаси паст бўлган ногиронлар иштирок этишади.

Қоидаларга кўра қайд этилган кўрсатгичлар тенг бўлиб қолса, вазн тоифаси нисбатан енгилроқ бўлган спортчи ғолиб деб топилади.

Пара Пауэрлифтинг бўйича мусобақалар Халқаро пауэрлифтинг федерацияси (IPF) томонидан назорат қилинади.

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида эркаклар ва аёллар 10 тадан вазн тоифасида жами 20 та медаллар тўплами учун кураш олиб боришади.

Пара Пауэрлифтингчилар қуйидаги вазн тоифаларида кураш олиб боришади:

Эркаклар : – 49 кг, – 54кг, – 59 кг, -65 кг, -72 кг, -80 кг, – 88 кг, – 97 кг, – 107кг, +107кг

Аёллар: – 41кг, – 45кг, – 50кг, – 55кг, – 61кг, – 67кг, – 73кг, – 79кг, – 86 кг, + 86кг.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *