Паралимпия ўйинлари: Пара стол тенниси

Паралимпия стол тенниси бу имконияти чекланган инсонларни жамиятга интеграциялаш мақсадида жорий этилган спорт турларидан биридир. Шунингдек, у энг қадимги Паралимпия спорт турларидан ҳисобланади.

Замонавий стол теннисининг Паралимпия талқини қачон пайдо бўлганлиги номаълум, аммо у ушбу ўйин пайдо бўлганидан кўп ўтмай пайдо бўлган деб тахмин қилинади.

Day 3 evening | Table Tennis highlights | Rio 2016 Paralympic ...

Пара стол теннисининг қадимийлигини 1960 йилда Римда бўлиб ўтган биринчи Паралимпия ўйинлари дастурига киритилганидан ҳам англаб олиш мумкин. Ўша мусобақада аёллар ҳамда эркаклар якка ва жуфтлик беллашувларида иштирок этишган. Шундан бери Пара стол тенниси йилдан-йилга ривожланиб бормоқда ва бугунги кунда у Паралимпиянинг энг оммабоп спорт турларидан бирига айланган.

San-Ei to supply Paralympic tables at Tokyo 2020 after extending ...

Пара стол тенниси қоидалари ва инвентарлари ҳам биз билган стол теннисидан деярли фарқ қилмайди. Фақатгина, спортчиларнинг ногиронлик даражасига қараб айрим ўзгаришлар киритилиши мумкин.

Ҳар бир ўйин 11 поғонагача ўйналадиган 5 та партиядан иборат бўлади. Ҳисоб 10-10 бўлиб турганида ўйинчилар ўртасида 2 нуқта устунликка эга бўлган спортчи партияни ўз ҳисобига ҳал қилади.

Para-Table Tennis: 12 Facts for London 2012 | International ...

Пара стол теннисида спортчиларнинг классификацияси қўл ҳаракати ва тегишли ногиронлигига қараб  3 гуруҳга бўлинади:

-Ногиронлик аравачасидаги спортчилар

-Қўлтиқ таёқда ҳаракатланадиган ампутант спортчилар

-Ақлий қобилиятида нуқсони бўлган спортчилар

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *