Парасузувчиларимиз яна Брестга йўл олишди

Токио ёзги Паралимпия ўйинлари бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Ўзбекистон Парасузиш терма жамоаси ушбу мусобақага пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Парасузиш бўйича терма жамоамиз спортчилари бугун навбатдаги хорижий ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Беларуснинг Брест шаҳрига йўл олишди. Айтиш керакки, ушбу йиғин 27 февраль – 1 март кунлари Италиянинг Лигнано шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогида парасузувчиларимизнинг муносиб иштирок этишлари учун муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди. Италиядаги турнир Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма беришини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Брест йиғини 3 февралга қадар давом этади. Унда қуйидаги спортчи ва мураббийлар иштирок этишмоқда:

Мураббийлар: Сергей Хорлин, Равшан Амилов, Равшан Каримов, Нодирбек Абдуллаев.

Спортчилар: Ислам Асланов, Дмитрий Хорлин, Мухаммад Абдураимов, Фирдавсбек Мусабеков, Музаффар Турсунхўжаев, Кирилл Паньков, Шохсанам Тошпулатова, Нигора Мирзохидова.

Эслатиб ўтамиз, Парасузувчиларимиз ўтган декабрь ойида ҳам айнан Брест шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказиб қайтишган эди.

Маълумот учун, ҳозирча Парасузиш терма жамоамиз сафида Фирдавс Мусабеков, Шохсанам Тошпўлатова ҳамда Ислам Аслановлар Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиб бўлишган.

Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *