Пара академик эшкак эшиш бўйича онлайн мастер-класс ўтказилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси ҳудудлардаги маҳаллий мураббийлар Паралимпия спорт турлари ҳақида янада  тўлиқроқ маълумотларга эга бўлиши учун онлайн мастер-класс ташкил этиб келмоқда.

Бу сафарги мастер-класс пара академик эшкак эшиш спорт тури бўйича бўлди. Унда ассоциация вакиллари, шунингдек, Республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият олиб борётган мураббийлар иштирок этди.

Онлайн мастер-классни пара академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фарруҳ Ҳамрақулов ва ёрдамчи мураббий Бунёд Атакулов олиб борди.

Мастер-класснинг дастлабки қисмида пара академик эшкакш эшиш спорт турининг тарихи, қонун қоидалари, унда қайси турдаги имконияти чекланган шахслар иштирок этиши, спорт инвентарлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Сўнгра махсус консептда амалий машғулотлар кўрсатилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарилди ва келажакда бундан мастер-классларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *