Пара академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўришмоқда

Хабарингиз бор Пара академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетгани ҳақида маълум қилган эдик.

Спортчиларимиз мусобақа бошланишидан бир неча кун аввал Жанубий Кореяга бориб, у ерда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказишмоқда. Таъкидлаш керакки, пара академик эшкак эшувчиларимиз қитъа биринчилигига пухта тайёргарлик кўришмоқда.

Маълумот учун, Пара академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати 24-27 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чжон Жу шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақада Фарруҳ Ҳамрақулов.мураббийлигидаги икки нафар спортчимиз – Отабек Қўчқоров (PR2 mix 2X) ва Гулчирой Эсанбоева (PR2 mix 2X) юртимиз шарафини ҳимоя қилади.


Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *