Яхши дам – меҳнатга ҳамдам

Маданий ҳордиқ ҳар бир инсонда бўлгани каби спортчилар учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади. У бевосита инсон руҳини тетиклаштириб, уни фаоллаштиради.

Куни кеча пара академик эшкак эшиш терма жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-машғулот йиғини олдидан пойтахтимизда жойлашган Паралимпия марказига ташриф буюришди. Ёш умидли спортчилар Паралимпия музейида бўлиб, у ердаги тарихий натижалар билан танишиб, нуфузли мусобақаларда қўлга киритилган кубок ва медалларни ўз қўллари билан ушлаб кўришди. Бу эса уларга келажакда катта мотивация бўлиши шубҳасиз.

Шундан сўнг, пара академик эшкак эшувчиларимиз Тошкент шаҳридаги диққатга сазовор жойларда бўлиб, кўнгилочар масканларда ҳордиқ чиқаришди.

Айтиш лозимки, бу каби тадбирлар спортчиларнинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиб, уларнинг қайд этадиган натижаларида муҳим аҳамият касб этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *