Пара академиячиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетишди

Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси йилдан йилга спорт турлари сонини ошириб бормоқда. Пара академия ҳам шулар жумласидандир.

Бугун Пара академия бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Жанубий Кореянинг Чжон Жу шаҳрига йўл олди. Пара академиячиларимиз мусобақага пухта тайёргарлик кўришлари учун уларга Жанубий Кореяда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказишга шароит яратиб берилди. Унга кўра спортчилар 19-24 октябрь кунлари ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишади ва шундан сўнг 24-27 октябрь кунлари Осиё чемпионатида иштирок этишади.

Пара академия бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қуйидаги таркибда йўл олди:

Спортчилар – Отабек Қўчқоров, Гулчирой Эсанбоева (PR2 mix 2X)

Мураббий – Фарруҳ Ҳамрақулов.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *