Пара атлетикачиларимиз Дубай йиғинидан қайтиб келишди

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари йўлланмалари учун курашаётган Ўзбекистон пара атлетика терма жамоаси бугун Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини якунлаб юртимизга қайтиб келишди.

Режа бўйича ушбу ўқув-машғулот йиғини якунлангач пара атлетикачиларимиз 14-17 март кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро Гран-прида иштирок этишлари лозим эди. Бироқ, коронавирус эпидемияси сабаб ушбу лицензион турнир бекор қилинди.

Қуйида пара атлетикачиларимизнинг Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

[wp1s id=”2580″]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *