Пара атлетикачиларимиз лицензион мусобақа олдидан сўнгги назорат мусобақасини ўтказишди

Хабарингиз бор Пара-атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро гран-прида иштирок этади.

Бугун терма жамоа аъзолари Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи ушбу муҳим мусобақа олдидан сўнгги назорат мусобақасини ўтказишди. Унда асосан спортчиларнинг қайд этаётган натижалари яна бир бор кўздан кечириб олинди. Ушбу мусобақада Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган ва унга даъвогарлик қилаётган жами 29 нафар спортчи иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2019 йил Дубайдаги жаҳон чемпионатида жами 8 нафар пара атлетимиз Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритган эди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпи ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *