Пара бадминтон бўйича Европа, Америка ва Осиё чемпионатлари номаълум муддатга қолдирилди

Бутунжаҳон бадминтон федерацияси 2020 йилги қитъа чемпионатларини келаси йилга қолдирганини маълум қилди.

Қарор турнир ташкилотчилари ва тегишли қитъа конфедерациялари билан маслаҳатлашгандан сўнг қабул қилинди. Ушбу мусобақалар 2021 йил тақвимига киритиладими йўқми деган қарор кейинроқ қабул қилинади.

Европа чемпионати Дублин (Ирландия) шаҳрида 5-10 октябрь кунлари, Америка чемпионати 2-8 ноябрь кунлари Манисалес шаҳрида,Осиё чемпионати эса 2-8 ноябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтиши керак эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *