Пара дзюдочиларимиз Бакудан қайтиб келди

Аввал хабар берганимиздек, 25-26 май кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида пара дзюдо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи халқаро Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди.

Гран-При якунларига кўра, Ўзбекистон пара дзюдо терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медлари билан 38 та мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни якунлади.

Бугун спортчиларимиз юртимизга қайтиб келди. Улар Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсларда аёллар ўртасида -48 кг вазн тоифасида Лобар Ҳуррамова, -52 кг вазн тоифасида Севинч Салаева, -57 кг вазн тоифасида Парвина Самандарова, эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида Шерзод Намозов, -66 кг вазн тоифасида Ўткир Негматов кумуш медални қўлга киритди. Эркаклар ўртасида -66 кг вазн тоифасида татамига кўтарилган яна бир пара дзюдочимиз Учқун Қуранбаев бронза медална сазовор бўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *