Пара дзюдочиларимиз ҳам Тошкентда ўқув-машғулот йиғини бошлади

Пара дзюдо терма жамоаси аъзолари 10 январдан бошлаб Тошкентдаги Паралимпия марказида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди. Унда 21 та спортчи ва 3 та мураббий иштирок этмоқда.

“Ҳозирда биз апрель ойида Буюк Британияда бўлиб ўтадиган лицензион мусобақага тайёргарлик кўряпмиз. Биринчи босқичда спортчиларнинг жисмоний ҳолатини ўрганган бўлсак, мана энди иккинчи босқичда улардаги камчиликлар устида иш олиб боряпмиз ва асосий урғуни техника ҳамда жисмоний тайёргарликка қаратганмиз. Барча спортчилар берилган топшириқларни астойдил бажармоқда. Анчадан буён халқаро мусобақалар ўтказилмаётгани боис, спортчилар бундай мусобақаларни соғинган.
Шу ўринда ушбу ўқув-машғулот йиғинини ташкил этишда ёрдам берган раҳбариятга шахсан ўзим ва барча спортчилар номидан миннатдорчилик билдираман”, –
деди пара дзюдо терма жамоаси бош тренери Адаҳам Жамолов.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *