Пара дзюдочиларнинг онлайн машғулоти

Паралимпиячиларимизнинг онлайн машғулотлари давом этади. Бугун пара дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоаси аъзолари ZOOM видеоконференция дастури орқали ўзларининг навбатдаги машғулотини ўтказди.

Дзюдочиларнинг ушбу ҳаракатларини ассоциация раҳбарияти, мутахассислари ва шифокорлар кузатиб борди. Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Исломжон Мамажонов ҳамда мураббий Шамсиддин Саидов эса шогирдларига уй шароитида спортчи учун фойдали бўлган машқларни кўрсатиб беришди. Сўнгра пара дзюдочилар шу кўрсатмалар бўйича шуғулланишди.

Машғулотлар якунида мураббийлар ўз шогирдларига яна бир бор гигиеник қоидаларга амал қилган ҳолда шуғулланишни ва жисмоний ҳолатни имкон қадар юқори даражада ушлаб туриш лозимлигини айтишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *