Пара дзюдо бўйича онлайн маҳорат дарси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси тренерлари томонидан вилоятлардаги тренерлар ва спортчилар учун онлайн маҳорат дарслари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай маҳорат-дарсларининг навбатдагиси пара дзюдо бўйича ташкил этилди. Уни пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери Ислом Мамамажонов олиб борди. Ушбу маҳорат дарсини Миллий Олимпия қўмитаси, Миллий Паралимпия ассоциацияси вакиллари, вилоятлардаги тренерлар ва спортчилар кузатиб боришди.

Мутахассис дастлаб пара дзюдо спорт тури тарихи, унинг қонун-қоидалари, унда қайси турдаги имконияти чекланган шахслар шуғулланиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди. Сўнгра пара дзюдо бўйича амалий машғулотларга ўтилди. Ислом Мамажонов маҳорат-дарси иштирокчиларига пара дзюдодаги бир нечта усулларни кўрсатиб берди.

Онлайн маҳорат-дарси якунида иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва керакли жавобларни олишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *